Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Торган Азар:«Кўпроқ гол уришни истайман»

Баҳо:
+ | -

Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Торган Азар Германия бундеслигасининг расмий сайтига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Жамоа янги мавсум тараддудини бошлаб юборди. Шахсан сиз қандай тайёргарлик кўрдингиз ёки таътил пайтида футболни умуман унутасизми?

- Мавсум охирида ёзги машғулотлар режасини оламиз. Унга кўра, икки ҳафталик таътилдан сўнг индивидуал шуғулланишни бошлаймиз. Лекин таътил пайтида мен бирон-бир спорт тури билан шуғулланаман. Мисол учун, теннис ўйнайман. Шу икки ҳафта бутунлай ўз ихтиёрингизда бўлади. Йиғинлар бошланганда маълум миқдорда тайёр бўлиш учун ёзиб берилган машғулотларни бажариш керак. Бу мавсум аввалида жуда муҳим. Шу боис ҳам «Боруссия» биринчилардан бўлиб машғулотларга киришади. Биз Чемпионлар Лигасининг саралаш ўйинлари бошланганда формамизни тиклаб олган бўламиз.

- ЕЧЛ ўйинларидан олдин «Боруссия» Тегернзе машғулотлар лагерида тайёргарлик кўради. Бу ажо­йиб масканда бир неча кунни ўтказишни кутяпсизми ёки оғир машғулотлар ҳаммасини барбод қиладими?

- Машғулотлар лагерида бир неча кунни ўтказишни ўйласам, биринчи ўринда хаёлимга оилам келади. Чунки у ерда улар билан бирга бўла олмайман. Лекин бу борада катта муаммоим бор, деб ўйламайман. Мен профессионал футболчи бўлишга қарор қилганман. Шундай экан, бундай ҳолатларга ҳамиша тайёрман. Умуман олганда, бўш вақтларда янги дўстлар билан танишиш ва шаҳарчани айланиш имкониятлари бўлади.

- Нима деб ўйлайсиз, кейинги икки йил мобайнида Германия­да ўсишга эришдингизми?

- Албатта, профессионал жиҳатдан ўсдим. Ўтган икки йил ичида кўп нарсани ўзлаштирдим. Клубдаги барча билан яқин муносабатдаман. Шунингдек, немис тилини ҳам анча ўрганиб олдим. Еврокубоклардаги ўйинлар орқали савиям ошди.

- Жамоа Янник Вестергор, Кристоф Крамер, Тобиас Штробл ва Ласло Бенешларни ўз таркибига қўшиб олди. Ҳозирги кунда «Боруссия»нинг захираси ўтган мавсумдагидан кўра узунроқми?

- Албатта, жорий йил рақобат янада кучли бўлади. Бу эса ўз-ўзидан жамоага ёрдам беради.

- Андре Шуберт таркиб ротациясини режалаштирмоқда. Бу эса анъанавий асосий таркиб бўлмаслигини англатади. Сиз бунга қандай муносабатдасиз?

- Профессионал футболчиларда курашиш истаги юқори бўлади. Ҳар қандай футболчи барча ўйинда майдонга тушишни истайди. Бироқ мавсум давомида 50дан ортиқ ўйин ўтказилади. Бундай вазиятда дам олиш зиён қилмайди. Бироқ қаторасига 15та ўйинда дам олган футболчига ротация жуда маъқул келса керак (кулади).

- «Боруссия»нинг мавсумдаги мақсади тайин. Яъни, кучлилар қаторида бўлиш. Сиз ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйгансиз?

- Иложи борича кўпроқ ўйнаш. Олдин айтганимдек, охирги икки йилда Менхенгладбахга анча мослашиб олдим. Ҳозир бор эътиборимни машғулотларга қаратсам бўлаверади. Чунки мураббийимиз менга ишонч билдирмоқда. Албатта, кўпроқ гол уришни истайман. Аммо бу борада ўз олдимга аниқ мақсад қўймаганман. Шунчаки, ўтган йилдагидан яхшироқ натижа қайд этсам, хурсанд бўламан. Ўтган йили рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилгандим.

Football.ua - А.ҚОДИРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:08, 29.07.2016.
Ўқилди: 2857 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.