Ярим ҳимоячи Гжегож Криховяк «ПСЖ»га ўтиши билан боғлиқ таассуротлар билан ўртоқлашди.
«ПСЖ» — Европанинг энг яхши клубларидан бири. Мен буни аввал ҳам билардим. «ПСЖ» Чемпионлар лигаси ғолиблигини кўзламоқда. Бу мақсадлари катта клуб, менинг ҳам мақсадларим ҳам шундай», — деди у.
«Мен жуда бахтиёрман. Француз тилини билишим жуда ёрдам берди. Янги жамоага киришиб кетиш ҳар доим ҳам осон бўлавермайди. Бироқ мен ва жамоадошларим ўртасида тил тўсиғи йўқ», — деди Криховяк.
«Менга Франциянинг янги стадионларда тўп суриш имконияти берилди. Уларнинг баъзиларини Евро—2016 вақтида кўришга улгурдим. Мен кетганимдан бери Франциянинг кўплаб клублари ўзгарган, шундай экан, қизиқ бўлиши аниқ», — деди футболчи.
«Рақобат, ўйлайманки, ҳам индивидуал жиҳатдан, ҳам жамоавий томондан ривожланишга ёрдам беради. Ҳамма жамоаларда жиддий рақобат бор, шу сабабли таркибдаги ўрин учун курашиш керак. Мен ҳам шундай қиламан», — деди Гжегож Криховяк.