Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Диего Милито:«Умид қиламан, Месси қайтади»

Баҳо:
+ | -

La Nacion нашрига берган интервьюсида Аргентина терма жамоа­сининг собиқ ҳужумчиси Диего Милито фаолиятини якунлаганидан кейинги ҳаёти ҳақида гапириб ўтди.

- Диего, Аргентина футболидаги инқироз борасида қандай фикр билдирасиз?

- Умуман олганда, бундан барчамиз хавотирдамиз. Шунча йил ўтгандан кейин тизимни ўзгартириш жуда қийин кечади. Аргентина футбол ассоциациясида футболни тушунмайдиганлар кўп. Афсуски, футбол оламида обрўйимиз тушиб кетди.

-  Мессининг терма жамоадан кетишига қандай муносабатдасиз?

- Менимча, у мағлубият туфайли юзага келган оғриқ, афсусланиш туфайли бу гапларни айтиб юборди. Умид қиламанки, Лео қайтади. Қаторасига учта финалда мағлуб бўлиш жуда аламли. Лекин тан олиш керак, Чили бугунги кунда жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан биридир. Балки бизда танлаш имконияти кўпдир. Лекин ҳар бир футболчини позицияма-позиция солиштириб кўрсак...

- Ишончингиз комилми? Рохо ёки Жан Босежур... Улар тенгми?

- Босежур ажойиб футболчи. Чилининг таркибига қаранг, Видаль, Алексис Санчес, Браво - «Бавария», «Арсенал», «Барселона» футболчилари бор. Бизда эса Леони инобатга олмасак, барчанинг кучи тенг.

- Финал билан чекланиш ҳеч кимни қониқтирмайди...

- Ҳаттоки, мен ҳам қайғурдим. Чунки ҳамиша финалда ғалаба қозонишни истаймиз. Финалларда ҳамиша ютиш лозим. Бироқ айнан финалда ўйнаганингизни ҳам унутмаслигингиз лозим. Охирги финал мени  ажаблантирди. Чилининг биргина ўйинчиси  йўқ эди. Биз эса вазиятдан фойдалана олмадик. Бу финалда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Бироқ энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. Терма жамоа катта босим остида қолди. Агар жамоага эътибор берсангиз, эҳтирослар даражаси кўнгилдагидек бўлмаганини кўрасиз. Бу ҳақда Кун Агуэро ҳам айтиб ўтди. Унингча, мағлубият-шармандалик. Биз таркибимизда Лео бўлгани учун энг кучли терма жамоамиз, деб ўйлашни бас қилишимиз керак. Тўғри, таркибимизда ажо­йиб футболчилар бор. Лекин бу билан турнирларда ютиб бўлмайди.

- Мартинонинг истеъфосини қандай қабул қилдингиз?

- Қайғу билан. Уни ажойиб инсон ва мураббий деб ҳисоблайман. АФАдаги вазиятни инобатга оладиган бўлсак, қаторасига икки марта Копа Америка финалига чиқишнинг ўзи бўлмайди.

- Терма жамоада ўзгаришлар вақти келдими?

- Ўзгаришлар керак. Аммо уни босқичма-босқич олиб бориш лозим. Бир неча қария футболчиларни ҳайдаб юбориб, янгилар билан бошлаб бўлмайди. Кардинал ўзгаришлардан фойда йўқ. Умид қиламанки, Месси ўз қарорини ўзгартиради.

- Фаолиятингизни якунлаганингиздан кейин ҳаёт қандай кечяпти?

- Футболчилик даврингизга ҳеч нима тенг келмайди. Ҳозирги кунда футбол соҳасини тарк этмаган кўплаб собиқ ўйинчилар билан гаплашдим. Футболчилик даврингиздаги ҳиссиётларни қайтариб бўлмас экан. Буни аниқ ҳис қилдим. Лекин ҳозирча барчаси жойида. Мазкур жараёнга олти ой тайёргарлик кўрдим ва бу ёрдам бермоқда. Ҳозирда ўйнаган пайтимда амалга ошира олмаган ишларимни қиляпман. Жумладан, эски уйимга қайтиб, дўстларим билан бемалол суҳбатлашиб ўтиришим мумкин. Кўп йилларни уйимдан узоқда ўтказдим. Шу боис ҳам бундай имкониятга эга эмасдим. Ҳамиша машғулотлар, ўйинлар ва сафарлар. Айни пайтда эса ҳаммаси бошқача. Барчаси шундай бўлгани менинг омадим. Ўтган вақтни қайтариб олмаслигимни яхши биламан. Лекин ҳаётим шундай ўтганидан хурсандман.

- Энди ҳаётингизда футболга вақт кўп бўляптими?

- Мен оз деган бўлардим. Чунки кўпроқ вақтимни бошқа нарсаларга сарфлаяпман. Мисол учун, футболчилик даврида томоша қилган ўйинлар ёки кўрсатувларни кўрмаслигим мумкин. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаётим футболга боғлиқ бўлади. У билан алоқани узмайман.

- Келажагингизни қандай тасаввур қиласиз?

- Ҳозирда мураббийлик курсларига боряпман. Ҳар ҳолда ҳаётим футбол билан боғлиқ бўлган. Қачонлардир «Расинг»ни бошқаришга тайёргарлик кўряпман. Ҳозир эса вақти эмас. Буни клуб президентига ҳам айтдим.

- Укангиз Габриэль билан мураббийлик соҳасида гаплашдингизми? Агар ака-ука Милитолар жамоаси тўқнаш келса, уларнинг қарашлари ҳар хил бўладими?

- Кўп жиҳатларда фикримиз бир жойдан чиқади. Аммо келишмовчиликлар ҳам бор.

- Қайси жиҳатларингиз ўхшаш?

- Иккимиз ҳам прессингни маъ­қуллаймиз. Ҳужумчи бўлганим учун ҳам ҳужум қилиш ёқади. Мен ўйнаган жамоалар ҳамиша майдонда устунлик қилишган ва тўпни кўп қабул қилардим. Габриэль эса «Барселона»да ўйнаб, кўп нарсани ўзлаштирган. Биз ўхшашмиз. Шунингдек, иккимиз иккита клубда тарбияланганмиз (Диего «Расинг» (Авальянеда), Габриэль эса шу шаҳарнинг «Индепендьенте» клуби тарбияланувчиси).

- Шубҳасиз, укангизга ҳамиша  муваффақият тилайсиз...

- Нимага шаъма қилаётганингизни тушундим... Ҳеч қачон бошқа инсонларга ёмонлик тиламаганман. Айниқса, укамга. Шунчаки, у «Индепендьенте», мен «Расинг»нинг чемпион бўлишини истайман. Шу холос.

- Энди бу тортишув нафақат ака-укалар, балки жиянлар орасида ҳам кечадими?

- Габриэлнинг фарзандлари Хамес ва Лука «Индепендьенте»да ўйнашади. Менинг ўғлим Леандро эса «Расинг»да.

- Моуриньо ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Жозе жамоани ажойиб тарзда тайёрлай оладиган инсон. У жаҳондаги энг кучли мутахассислардан бири. Ҳар бир футболчи 100 фоиз имкониятини ишга солиши шарт. Бунинг учун эса мураббий зарур пайтда керакли гапларни айтиб, уни руҳлантириши лозим. Баъзан эса қаттиққўллик қилишга тўғри келади. Шунингдек, Жозе ўз жамоасини ҳимоя қилишни билади. Унга ҳамиша бирор-бир ҳимояланувчи рақиб керак.

- Баъзида шундай рақибларни ўзи орттириб оладими?

- Албатта. Атайин шундай қилади. У бор зарбани ўзига олади. Жамоа эса хотиржам ўйнайверади.

- У Гвардиола билан курашишни шу туфайли ўйлаб топганми?

- Менимча, шундай.

- «Интер»нинг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасини юқори баҳолашмайди...

- Биз ўша пайтдаги энг кучли жамоа ҳисобланган «Барселона»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этганмиз. Кейин «Бавария»дан устун келдик. Аммо бизни тинмай танқид қилишган. Ҳамма «Барселона»га қарши учрашувда ҳимояга ётиб олганимизни эслайди. Аммо биринчи ўйинда ҳисобда ортда бораётиб, 3:1 ҳисобида зафар қучганимизни ҳеч ким эсламайди. «Камп Ноу»даги ўйинда ҳимояланганимизни ёдга олаверишади. Аммо ўшанда таркибда тўрт ҳужумчи бўлган: Снейдер, Пандев, Это~О ва мен. Майкон ҳам ҳужумларга қўшиладиган футболчи. Машғулот пайтида Пандев жароҳат олди. Биринчи бўлимда Тиаго Мотта майдондан четлатилди. Ўзи шундоқ ҳам «Барселона» билан 11га11 ўйнаш қийин. Энди ўн киши билан тўп суришни тасаввур қилаверинг.

Futboll.ua - Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 08:43, 30.07.2016.
Ўқилди: 2827 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.