Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

“Қўқон-1912” жамоаси ва мухлислар клуби бухороликларга миннадорчилик билдиради

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг кўҳна ва навқирон шаҳарлари бўлмиш – Бухоро ва Қўқон шаҳари ўртасидаги дўстлик ришталари узоқ тарихга бориб тақалади. Бугунги кунда ҳам бу шаҳарларнинг ўзаро ҳамкорлиги юқори даражада давом этмоқда. Хусусан, “Қўқон-1912” футбол клуби ва “Бухоро” жамоалари яхши муносабатларни йўлга қўйишган. Ўзбекистон Кубоги чорак финал доирасидаги ўйинларда бу риштанинг мустаҳкам эканлиги яна бир бор ўз исботни топди. Жумладан, бугунги кунга келиб, “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби ва “Бухоро” жамоаси мухлислари ўртасидаги дўстона муносабат кўпчиликнинг ҳавасини келтираётгани ҳеч кимга сир эмас.

Ушбу жамоаларнинг Қўқонда бўлиб ўтган биринчи ўйинида Илҳомжон Қундузов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби вакиллари бухоролик мухлисларни юқори даражада кутиб олишганди.

28 июль куни Бухорода ўтказилган жавоб баҳси олдидан “Бухоро” жамоаси мухлислар клуби аъзолари ҳам Қўқондан ташриф буюрган мухлисларни шундай даражада кутиб олишди. Жамоамиз ишқибозлари Бухоро шаҳрнинг энг гўзал масканларига ташриф буюришди. Умуман олганда, кутиб олиш жараёнидан тортиб кузатиш жараёнигача барчаси аъло даражада бўлди.

“Қўқон-1912” жамоаси ва мухлислар клуби вакиллари бухоролик мухлисларга самимий муносабат, юқори даражадаги эътибор учун миннатдорчилик изҳор этади. Ўйлаймизки, бу ҳамкорлик шундай руҳда давом этади.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 12:27, 30.07.2016.
Ўқилди: 4641 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.