ПСЖ яримҳимоячиси Марко Верратти «Реал» клубига ўтмасдан, Париж клубида қолишни афзал кўрганини айтди.
«Реал» клубининг менга бўлган қизиқишидан мамнунман, аммо ПСЖда қолишни афзал кўрдим. Франция клубида янада муваффақиятли ўйнашни истайман. Ҳозирча чарчаганим йўқ, клуб ҳам мендан юз ўгирмади, бу ерда катта совринларни, Чемпионлар лигасини ютишга ҳаракат қиламан. Бу олдимга қўйган асосий мақсадимдир. Айнан ПСЖ билан ғолиб чиқишни орзу қиламан, чунки у худди оиламдек бўлиб қолган» - деди Вератти Le Parisien хабарида.