Кириш Регистрация

Виталий Денисов: «Локомотив» юксак мақсадни кўзлайди»

Баҳо:
+ | -

Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов «Зенит» (0:0) клубига қарши ўтказилган ўйиндан сўнг ўз фикрларини баён қилди.

- Ҳозир «Локомотив» бирор футболчини харид қилмагани ҳақида гапирилмоқда?
- Трансфер ойнаси ҳали ёпилмади, кутамиз. Нима бўлганда ҳам, бизда захирадан майдонга тушадиган яхши футболчилар бор. Таркибимиз ёмон эмас.

- Мавсум учун вазифа қўйилдими?
- Вазифа ҳар доимгидек, энг юқори ўринни эгаллаш.

- Ўтган мавсумга қараганда «Зенит» ўйинида нималар ўзгарди?
- «Зенит» ҳар доим ҳужумкор ўйнаган. Бу йил Шатов етакчилик қиляпти, ташаббусни ўзига олиб, ҳужумни бошламоқда. Умуман олганда жуда катта ўзгаришни кўрмадим. Аммо «Зенит» таркибида Суперкубокда ўйнамаган футболчилар ҳам майдонга тушишди.

Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 23:18, 30.07.2016.
Ўқилди: 4466 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.