Кеча Халқаро Чемпионлар кубоги доирасида "Барселона" ва "Селтик" жамоалари ўзаро куч синашишди.
Учрашувда Каталонияликлар сафида бир йўла 10 та футболчи дебют ўйинини ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Жамоанинг янги хариди Денис Суарес ва "Барселона"нинг 9 та тарбияланувчиси (Хосе Антонио Мартинес, Марлон, Рафа, Карбонелл, Алфаро, Алена, Борха, Нил, Хосе Суарес) жамоадаги дебют ўйинида майдонга тушишди