Кириш Регистрация

Жанлуижи Буффон: «Мен элчи бўлиб, футбол қадриятларини жаҳонга улашишим мумкин»

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг нималар билан шуғулланиш истагида эканлигини маълум қилди. 

«Ҳозирча бор эътиборимни яқин икки йилликка қаратмоқчиман. Фаолиятимни чўққида — ҳозирги даражамда якунлашни истайман. Шундан сўнг вақтимни оиламга бағишлайман», — деди Буффон. 

«Ана шунда бундан кейин нима билан шуғулланишим мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрса бўлади. Мен элчи бўлиб, футбол қадриятларини жаҳонга улашишим мумкин. Мендаги тажриба билан бу ишни қилса бўлади», — деди Буффон. 

«Бироқ буларнинг бари ҳақида фақат икки йилдан сўнг ўйлаш мумкин бўлади», — дея қўшимча қилди «Ювентус» посбони.

Манба: www.football.kulichki.net
Киритилди: 20:05, 31.07.2016.
Ўқилди: 3856 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.