Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

“Севинч” иккинчи даврага тайёргарликни 3 августдан бошлайди

Баҳо:
+ | -

"Севинч" футболчилари айни кунларда дам олишни давом эттиришмоқда. Футболчиларимиз учун давралар оралиғидаги танаффус 3 август чоршанба кунигача белгиланган. Иккинчи даврага тайёргарликлар 3 август кунидан клуб қароргоҳида бошланади.

Аёллар ўртасидаги XXII Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи давра учрашувлари 25 август кунидан старт олади. Жамоамиз 12-тур учрашувини 26 август куни “Шўртан Lady” жамоасига қарши ўтказади.

Бунгача жамоамиз XV Ўзбекистон кубоги биринчи босқичининг икки учрашувида майдонга тушишади. Жамоамиз 17 ва 18 август кунлари биринчи лига вакили – “ТерДУ Сурхан” жамоаси билан баҳс олиб боради.

Рақибимиз – Термиз шаҳрининг “ТерДУ Сурхан” жамоаси, Ўзбекистон биринчилигида икки турдан сўнг, тўққиз очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Биринчи лигада иштирок этаётган “Севинч-2” жамоамиз кубок учрашувларини 8 август куни бошлайди. Шу куни қизларимиз олий лига вакили “Машъал-W” жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Жавоб учрашуви 11 август куни ўтказилади.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 17:54, 01.08.2016.
Ўқилди: 4764 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик