2-3 август кунлари олий лиганинг 16-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтади ва шу билан мавсумнинг иккинчи ярмига старт берилади.
“Локомотив” 16-тур учрашувини ўз майдонида “Навбаҳор”га қарши ўтказади. 3 август куни ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтадиган баҳс соат 20:00да старт олади. Эсингизда бўлса, Наманганда кечган биринчи давра ўйинида 3:2 ҳисобида зафар қучгандик.
Жамоа футболчилари бугунги машғулотни “Локомотив” стадионида ўтказишди. Жароҳати туфайли Икром Алибоев якка ўзи шуғулланган бўлса, қолган барча футболчилар умумий тартибда машғулот олиб боришди.