«Вильярреал» клубининг янги ҳужумчиси Алешандре Пато «Коринтианс» клубини тарк этиб, испанияликлар сафига қўшилиши сабаблари ҳақида гапириб берди.
«Мен Европага қайтиб, Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишни хоҳладим. Бу мен учун ажойиб имконият эди, уни қўлдан чиқаришни истамадим. Менга Бонера қўнғироқ қилди ва «Вильярреал»даги ажойиб муҳит ҳақида гапириб берди, у билан «Милан» клубида бирга ўйнаганмиз. Мен кичкина шаҳарга, бироқ катта клубга келмоқдаман» - деди Пато AS хабарида.