«Бавария» яримҳимоячиси Тиаго Алькантара мюнхенликлар жамоасидаги ажойиб муҳит ҳақида гапириб берди.
«Баъзи футболчиларимиз жуда ҳазилкаш. Уларни орасидан Рибери ва Рафиньяни алоҳида ажратиб олган бўлардим. Иккаласиям ҳазил қилишни қойиллатишади. Баъзан уларни тузоғига тез-тез илиниб тураман. Умуман олганда жамоадаги муҳит жуда яхши. Бу ерда ўзимни худди уйдагидек ҳис қиляпман» - деди Алькантара Goal.com хабарида.