«Наполи» сардори Марек Ҳамшик Неаполь клубида қолишини тасдиқлади.
«Танловимдан хурсандман, фақат «Наполи» ҳақида ўйлаяпман», — деди словакиялик футболчи.
«Бу — ҳужумкор футбол кўрсатадиган ва фақат ғалаба учун ўйнайдиган жамоа. Келинг, эртанги кун ҳақида ўйлайлик», — деди Ҳамшик.
Аввалроқ «Наполи» словакиялик футболчи билан янги шартнома борасида бир тўхтамга келгани ҳақида хабар берилган эди.