Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Олий лига. Аутсайдерлар баҳсида «Обод» иродали ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг иккинчи даврасига старт берилди. Чемпионатининг 16-тури доирасида жадвалда энг сўнгги поғоналарни эгаллаб турган "Обод" ва "Қўқон-1912" жамоалари Тошкентда баҳс олиб боришди. Давралар оралиғида "Обод"ни қабул қилиб олган Александр Мочинов дастлабки ўйинда ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 17-дақиқасида қўқонликлар Отабек Зокиров бош билан мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим тугаш арафасида ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Дониёр Ҳасанов 11 метрли жарима зарбасидан самарали фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.


Иккинчи бўлимда "Обод" қарши ҳужумда рақибни жазолади. Жамоа тўпурари Шоҳруз Норхонов "Қўқон-1912" дарвозасига ғалаба тўпини киритди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди.

Натижада "Обод" иккинчи даврани ғалаба билан бошлади. Тошкентликлар ўз очколарини 11тага етказишди ва 14-ўринга кўтарилиб олишди.

Олий лига, 16-тур
"ОБОД" - "ҚЎҚОН-1912" - 2:1
Голлар:  Дониёр Ҳасанов (42-пенальти), Шоҳруз Норхонов (62) —  Отабек Зокиров (18)
“Обод”: 19. Дилшод Ҳамроев, 2. Абарор Ҳусинов, 4. Хуршид Ғиёсов, 5. Ғайрат Умиров, 7. Жавоҳир Қаҳрамонов, 8. Дониёр Ҳасанов (Алишер Шоғуломов 90), 9. Павел Саломин (Темур Ҳакимов 70), 11. Шоҳруз Норхонов, 55. Сардор Қаҳҳоров, 60. Анвар Ғофуров, 88. Сардор Собирхўжаев.
"Қўқон-1912": 13.Никита Рибкин, 15.Маъруф Зокиржонов (Ойбек Рустамов 69), 55.Дарко Гожкович,  83.Никола Валентич,  80.Нодир Йўлдошев,  7.Отабек Зокиров, 28.Абдуллоҳ Олимов, 70.Собир Ҳамидов,  90.Суҳроб Бердиев, 99.Жавоҳир Сиддиқов (Баҳодир Акрамов 46, Иброҳим Раҳимов 85), 9. Носир Отақўзиев.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:56, 02.08.2016.
Ўқилди: 3506 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.