«Челси» яримҳимоячиси Жон Оби Микел расман ўз исмини Оби Микел деб ўзгартирди.
Metro хабарига кўра футболчининг асл исми-шарифи Жон Майкл Нчеквубе Обинна бўлган. 2003 йили Нигерия футбол федерацияси ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига футболчилар рўйхатини тақдим қилган пайтда унинг исмида хатога йўл қўйиб, Микел деб ёзган. Натижада футболчи 13 йил давомида бошқа исм билан ўйнашга мажбур бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Оби Микел 2006 йилдан буён «Челси» таркибида ўйнамоқда. У Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Англия чемпионатларида ғолиб чиққан.













