Бугун ёшларимиз иккинчи давра 16-тур учрашувини сафарда “Шўртан” ёшлари жамоасига қарши ўтказишди.
Учрашувга старт берилгандан майдон эгалари ташаббусни ўз қўлларига олишди, уларнинг кетма-кет ташкил этган ҳужумлари ҳимоячиларимизни бироз шошириб қўйди. Жамоамизнинг ҳимоядаги хатолари ўз даврвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур қилди. Учрашувдаги ҳисоб 11-дақиқада майдон эгалари томонидан очилди, Ғулом Раҳмонов гол муаллифига айланди – 1:0.
Орадан икки дақиқа ўтиб, Холмурод Холмуродов узоқдан зарба йўллаб, жамоасининг иккинчи голини киритишга муваффақ бўлди – 2:0.
Ушбу голлардан сўнг жамоамиз ҳисобни қисқартириш учун анча ҳаракат қилишди. Мураббийларимиз икки нафар ўйинчини ҳам алмаштиришди. Бу жамоамиз ўйинини бироз кучайтирган бўлсада, аммо биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармасдан қолди.
Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.
Иккинчи бўлим бошидан ташаббусни ўз қўлларига олган ёшларимиз 53 ва 58-дақиқаларда рақиблари дарвозасини икки марта ишғол қилишиб, орадаги ҳисобни тенглаштиришди. Ушбу голларни Дилшод Хушбаков ва Ислом Кенжабоевлар киритишди.
Аммо ҳисобни тенглаштирган жамоамиз футболчилари яна ташаббусни майдон эгаларига бериб қўйишди. 61-дақиқада Холмурод Холмуродов ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритиб, жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан беш дақиқа ўтиб, ҳисоб 4:2 кўринишга ўзгарди. Бу голни 66-дақиқада Жасур Холтўраев киритди. Албатта бу ҳисоб жамоамиз футболчиларининг руҳиятига ҳам салбий таъсир қилди. Улар кўпроқ ҳимояланишга мажбур бўлишди. Майдон эгалари эса янада ҳужумга зўр беришди.
Ана шундай ҳужумларнинг бирида, аниқроғи 69-дақиқада рақиб ўйинчисини ҳимоячиларимиз жарима майдонида қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Учрашув ҳаками эса 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди. Жарима тўпини Шаҳзодбек Хурсанов бехато амалга ошириб, ҳисобни йирик – 5:2 кўринишига олиб келди.
Ушбу учрашув ўйин охиригача ўзгармасдан қолди. Футболчиларимиз қанчалик уринишмасин, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.
Шундай қилиб, ёшларимиз иккинчи даврани мағлубият билан бошлайдиган бўлишди.
Ёшлар лигаси, 16-тур. 02.08.2016
“Шўртан” – “Насаф” 5:2 (2:0)
Ғузор ш., “Болалар футбол маркази” майдони
Ҳакамлар: Исхах Ибрагимов (Нукус), Фарҳод Усмонов (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши), Наим Қосимов (Қарши).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).
Голлар: Ғулом Раҳмонов, 11’-1:0, Холмурод Холмуродов, 13’-2:0, 61’-3:2, Жасур Холтўраев 66’-4:2, Шахзодбек Хурсанов (пен.), 69’-5:2 – Дилшод Хушбаков, 53’-2:1, Ислом Кенжабоев, 58’-2:2.
“Шўртан”: 1.Акмал Раҳимов, 4.Мирмуҳсин Сатторов (2.Шербек Эшмуродов 86), 5.Йўлчи Файзуллаев, 6.Холмурод Холмуродов (16.Темур Комилжонов 62), 7.Ғулом Раҳмонов (с) (19.Ислом Шодмонов 90) , 8.Олимжон Каримов (3.Вусол Магеррамов 70), 9.Юсуф Бўриев (15.Шахзодбек Хурсанов 62), 11.Жасур Холтўраев (18.Шохжахон Маъфов 90), 14.Акрам Баҳромов, 20.Нурали Падаров, 21.Рустам Ҳайдаров.
Захира: 79.Нурбек Бозоров.
“Насаф”: 30.Умид Эргашев (13.Музаффар Шарипов 83), 6.Сирожиддин Қўзиев (15.Шохрух Неъматов 85), 7.Акбар Муродов, 16.Дилшод Хушбаков, 19.Наврўзжон Изатиллаев (4.Раҳимбек Жавлиев 36), 20.Акмал Мозговой, 22.Ислом Кенжабоев, 28.Сардор Саъдуллаев (9.Сирожиддин Еттибоев 63), 32.Абдулазиз Нишонбоев (34.Илҳомжон Алижонов 20), 33.Ботиржон Тўраев (43.Тимур Файзуллаев 72), 41.Нажмиддин Нормуродов (с).
Захира: 45.Алфайзи Неъматов.
Огоҳлантириш: Нурали Падаров 45+1, Темур Комилжонов 88.