«Ливерпуль» ҳужумчиси Дэниел Старриж янги мавсум жамоаси учун омадли бўлишига ишончи комил эканини билдирди.
«Клубга келганимдан буён бош мақсадим – совринларни ютиш бўлган. Биз чемпион бўлишга яқин эдик, икки финалда мағлуб бўлдик, бироқ бу мавсумда соврин ютишга ҳаракат қиламиз. Бизда иштиёқ кучли.
Жамоамиз яхши тайёргарлик кўрмоқда, мураббий бизни бор кучимиз билан ишлашга мажбур қилмоқда, кундан-кунга кучайиб бормоқдамиз» - деди Старриж Four-Four-Two хабарида.
Ўтган мавсумда «Ливерпуль» Европа лигаси ва Англия лигаси кубоги финалигача етиб бориб, ҳар иккаласида ҳам мағлуб бўлган эди.