Париж шаҳридаги Adidas дўконларида Пауло Дибала номи ёзилган 10-рақамли «Ювентус» футболкалари сотувга чиқди. Бу рақам жамоанинг яримҳимоячиси Поль Погбага тегишли эди.
Погба айни пайтда расман «Ювентус» футболчиси саналади. Шунинг учун ҳам клубнинг бундай ҳатти-ҳаракати турли миш-мишларга сабаб бўлмоқда.