Ёш бразилиялик ҳужумчи Габриэл Жезус «Манчестер Сити» футболчисига айланди.
19 ёшли ҳужумчи «шаҳарликлар» билан 2021 йилгача шартнома имзолади. У янги клубига 2017 йил январь ойида келиб қўшилади. Жезуснинг трансфери учун «Сити» 32 миллион евро тўлади.
Жезус «Палмейрас» таркибида Бразилия чемпионатининг 14 ўйинида майдонга тушиб, 10та гол урган.