Боливия футбол федерацияси мамлакат терма жамоасига янги бош мураббий тайинлади. 53 ёшли аргентиналик мутахассис Гильермо Анхель Ойос Боливияни ЖЧ-2018 гача бошқарадиган бўлди.
Ойос сўнгги пайтларда АҚШ 2-дивизиони вакили «Жексонвилл» клубида ишлаган эди. Шунингдек у «Барселона Б» жамоасини, бир қатор Греция ва Кипр клубларини бошқарган эди.