Ҳалқаро футболчилар касаба уюшмаси (FIFPro) вакили Деян Стефанович "МЮ" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг жамоанинг 32 ёшли ўйинчиси Бастиан Швайнштайгерни ёшлар жамоасига ўтказганига муносабатини билдирди.
"Бу аниқ масхара. Агар бу иш бизда - Словенияда бўлганида, Моуриньони судга бериб, энг қаттиқ жазо - уч йиллик қамоқни талаб қилар эдик.
Моуриньо Бастианни шаштини қайтармоқчи ва ёмон ўрнак кўрсатмоқда. Мен уни судга берган бўлар эдим. Жиноят кодексида аниқ ёзиб қўйилган: масхара ва сиқиш учун уч йиллик қамоқ жазоси берилади.
Швайнштайгер профессионал футболчилар Ассоциациясига шикоят қилиши керак, мен ҳам Моуриньонинг жазо олишига ҳаракат қиламан.
Барча ўйинчилар жамоадошлари каби асосий жамоа мураббийлари билан машғулот ўташи керак. Бу барча клубларга тегишли ва ФИФА регламентига киритилиши керак", - дейди Стефанович.