Кириш Регистрация

Ўзбекистонлик мутахассислар футбол қоидалари янги нашрини русчага таржима қилишда қатнашди

Баҳо:
+ | -

ФИФА томонидан чоп этилган футбол ўйини қоидаларининг янги нашри рус тилида ҳам нашрдан чиқди. ФИФАнинг россиялик мутахассисларидан ташқари қоидаларни рус тилига таржима қилишда, ўзбекистонлик, қирғизистонлик ҳамда туркманистонлик мутахассислар ҳам иштирок этди.

Ўзбекистонлик мутахассислардан футбол ўйини қоидалари янги нашрининг рус тилига таржима қилишда ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳамда ФИФА рефериси Владислав Цейтлин иштирок этган.

“Бизда ёқимли хабар бор: Футбол ўйини қоидалари 2016/2017 рус тилида ҳам нашрдан чиқди. Бунинг устида кўп мутахассислар иш олиб борди. Россиялик ҳамкасбларимиздан ташқари, унинг таржимасида иштирок этган ўзбекистонлик ФИФА рефериси Владислав Григорьевич Цейтлин, қирғизистонлик Виктор Калпаковларга миннатдорчилик билдирамиз. Шунингдек, туркманистонлик мутахассис Вадим Баратовга рус тилидаги таржимани расмийлаштириш бўйича иш олиб боргани учун ташаккур”, - дейди ўзбекистонлик ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 10:53, 05.08.2016.
Ўқилди: 2814 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.