Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун “Олимпиада-2016” мусобақаларида иштирок этадиган муҳожирлар терма жамосаи билан учрашди. Унинг айтишича, айнан муҳожирлар жамоасининг спортчилари барча учун илҳом манбаидир. Бу ҳақда БМТ расмий сайти хабар берди.
Муҳожирлар жамоаси Олимпиада тарихида биринчи маротаба иштирок этмоқда. Уларнинг икки нафари суриялик сузувчилар, икки киши Конго Демократик Республикасидан чиққан дзюдочилар, бир нафари эфиопиялик марафончи ва беш нафари Жанубий Судан давлатидан чиққан югурувчилардир. Улар мусобақада Олимпиада байроғи остида қанташадилар.
Мен биламан, сизларнинг аянчли ва даҳшатли ўтмишингиз бор, лекин сиз бизлар учун илҳом манбаисиз. Сиз кўплаб одамларга умид беришингиз мумкин”, дейди Пан Ги Мун.
Аввалроқ, Олимпиадада иштирок этадиган муҳожирлар терма жамоаси спортчилари ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтган эдик.
Руслан Сулаймонов
Роналдуга оптимал формага қайтмагунича таркибда жой йўқ [3804]
«Барселона» музокараларда олдинга силжиди [2959]
Харри Кейн учун курашда «Барселона»нинг рақобатчиси маълум бўлди [2743]
«Лугано» ўзбекистонлик мухлислар оқимидан кейин баёнот берди [2585]
«Реал» дарвозабони бошқа бир топ клубга ўтиши мумкин [2122]
Ферран Торрес «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтганига изоҳ берди [2083]
Альвареснинг «Барселона»га ўтиши бўйича янги баёноти кутилмоқда [1976]
Артета универсал футболчини жиддий кузатмоқда [1971]
“Челси” Сатпаевнинг ижара трансферидан қанча даромад олгани маълум бўлди [1904]













