Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Футзал бўйича ЖЧ-2016. Гватемала: мундиалга тўртинчи бор ташриф буюраётган жамоа

Баҳо:
+ | -

Гватемала терма жамоаси футболда катта обрўга эга эмасдир балки, бироқ футзалда вазият умуман бошқача. Унинг ЖЧда ҳозирга қадар уч бор иштирок этгани фикрингизни бироз ўзгартириши мумкин.

Гватемала турнирнинг «C» гуруҳида Парагвай, Италия ва Вьетнам термаларига қарши кураш олиб боради.

Колумбияга йўл

Гвателмала терма жамоаси КОНКАКАФ чемпионатининг учинчи жамоасига айланганидан кейин Колумбиядаги Жаҳон Чемпионати чиптасини қўлга киритди. Бронза медаллар бунинг учун сабабдир.

Жамоа мусобақани мағлубият билан бошлади. Панамага қарши беллашув 1:4 ҳисоби билан якунига етди. Бироқ гватемалаликлар қўлни туширишмади ва ҳаракатда давом этишди. Аввалига Мексика 6:2 ҳисобида, кейинроқ эса Гондурас мағлуб этилди — 6:4. Мана шу икки ғалаба Гватемалага мундиал учун йўл очди.

Ярим финалда кейинчалик КОНКАКАФ чемпионлигини нишонлаган Коста-Рикага қаршилик қилиб бўлмади — 1:7. 3-ўрин учун ўйинда эса Куба таслим этилди.

Жамоа ҳақида

2015 йилга келиб Гватемала бош мураббий Эдуардо Эстрадани испаниялик Томас де Диос билан алмаштирди. Янги мутахассис жамоадаги ғалабага бўлган чанқоқликни сақлаб қолди ва бир вақтнинг ўзида уни янгилаб, капитал «таъмирдан» чиқарди.

Тажрибалилардан эса уч донаси олиб қолинди. 2000 йилги мундиалда ўйнаган Карлос Мерида ва ака-ука Эдгар ҳамда Мигел Сантисо ёш футзалчиларга тажриба улашмоқда. Роберто Алварадо ва Жонатан Аревало каби йигитлардан Жаҳон Чемпионатида умид катта.

Мундиаллар тарихи

Колумбиядаги мундиал Гватемала учун тарихдаги тўртинчиси бўлса, узлуксизлик борасида кетма-кет учинчисидир.

2000 йилги Жаҳон Чемпионати мезбони сифатида Гватемала танлаб олинди ва жамоа ўзининг биринчи иштирокини шу тариқа амалга оширди. Ўша мундиалнинг биринчи ўйинида ғолиб чиққан жамоадан мухлислар бир нималарни умид қила бошлади. Бироқ Бразилияга қарши 2:29 ҳисоби билан якунига етган ўйин мамлакатда футзални ривожлантириш кераклигини кўрсатди.

2008 йил Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатига Гватемала жиддий тайёрланди ва якунда 20 та жамоа орасида 10-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Бу ёмон натижа эмасди.

2012 йилги Таиланд мундиалини Гватемала Колумбияни 5:2 ҳисобида мағлуб этиш билан бошлади. Бироқ кейинги икки ўйинда мағлуб бўлди. Мана энди Колумбиядаги Жаҳон Чемпионатида ўзини кўрсатиш учун тайёргарлик кўряпти.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:56, 05.08.2016.
Ўқилди: 4499 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.