Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

“Қўқон-1912” – “Пахтакор”. Превью

Баҳо:
+ | -

Душанба куни “Қўқон-1912” жамоаси Олий лига 17-тур доирасида ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. Ушбу ўйинга доир статистик маълумотлар билан танишинг.

 

Ўзаро ўйинлар

“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” олий лигада шу кунга қадар 21 марта тўқнаш келишган. Натижалар “шерлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Тошкент клуби 13 марта ғолиб бўлган, 3 та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда – 63:33. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 42, “Қўқон-1912” 18 очкони  қўлга киритган.

Ўтган йил биринчи даврада Қўқонда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Игорь Сергеев ҳисобни очган, бунга Носир Отақўзиев ва Баҳодир Акрамовнинг голлари билан жавоб берилган. Баҳс сўнггида Анвар Солиев тўп киритиб “Пахтакор”ни мағлубиятдан сақлаб қолган эди – 2:2.

 

Қўқонда ўтган сўнгги беш учрашув:

05.07.2015 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 2:2

02.11.2003 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 3:2

04.06.2002 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:3

21.05.2000 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 2:1

13.04.1999 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 3:2

 

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Қўқонда ўтган ўйинларида жамоамиз 4 бор зафар қучган. Учта баҳсда ғолиб номини аниқлашнинг имкони бўлмаган. “Пахтакор” ушбу жамоа майдонидан 3 бор 3 очко билан қайтган. Қўқонда ўтган охирги 8 та ўйинда камида 3 тадан гол урилган.

 

Собиқ жамоадошлар баҳси

Душанба куни мухлислар собиқ жамоадошлар баҳсига гувоҳ бўлишади. Аниқроғи, айни дамда “Қўқон-1912” жамоасини бошқараётган Нўъмон Ҳасанов бундан олдин айнан “Пахтакор”да фаолият юритган эди. Энди эса Нўъмон Нурматович собиқ жамоасига қарши шогирдларини бошлаб тушади. Бундан ташқари, “Қўқон-1912” жамоаси катта мураббийи Сергей Ковшов ҳам бир пайтлар “Пахтакор”да ишлаган.

 

Ўйин ҳакамлари

8 август куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувини Темур Тўхтасинов бошчилигилаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Андижонлик ҳакам бундан олдин Қўқонга 6-тур доирасидаги ўйинни бошқариш учун келганди. Ўшанда “Қўқон-1912” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилганди.

Шунингдек, Тўхтасинов ўтган йили икки марта жамоамиз ўйинларини бошқарганини таъкидлаш жоиз.

Олий лига

17-тур

8 август

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Пахтакор» (Тошкент)

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), И. Гармашов (Тошкент)

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 07:22, 06.08.2016.
Ўқилди: 3599 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.