Хабарингиз бор, "Навбаҳор" жамоаси 16-турда "Локомотив"дан қақшатқич мағлубиятга учрайди. "Навбаҳор" дарвозасини қўриқлаган Александр Корнейчук шу куни ўз дарвозасидан 5 та тўп олиб чиқади.
37 ёшни қарши олаётган Корнейчук бундан икки йил аввал ҳам 5 та тўп ўтказиб юборган эди. 2014 йилги Олий лиганинг 19-турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлган "Бухоро" ўз дарвозасидан жавобсиз 5 та тўп олиб чиқади. Ўшa учрашувда Корнейчукни Пишур, Ҳамдамов (2 та), Сато ва Ўринбоевлар доғда қолдирган эди.