Бугун, 6 августда, Тошкентдаги "Жар" стадионида 19 ёшгача бўлган футболчилардан тузилган терма жамоалар ўртасида Марказий Осиё Футбол Ассоциациаси кубоги (CAFA Cup) турнири старт олди.
Мусобақа таклиф этилган жамоалардан Эрон ушбу турнирда иштирок эта олмаслигини билдирди. Шу сабабли Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларидан икки жамоа ташкил этилди ва ҳар иккиси ҳам Жасур Абдураимов бошчилигида ҳаракат қилмоқда.
Турнирнинг дастлабки учрашуви Тошкент вақти билан 10:30да бошланди. Унда Ўзбекистон-2 U19 терма жамоаси Қирғизистонга қарши майдонга тушди ва 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.
Ўйиннинг 30 ҳамда 44-дақиқаларида Виктор Келм ўз ҳисобига голлар ёзиб қўйиб, ҳисобни Қирғизистон фойдасига 2:0 кўринишига олиб келган эди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Санжар Қодлирқулов ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлган бўлса, иккинчи бўлимда Собит Синдоров 11 метрлик жарима тўпидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди — 2:2.
CAFA Cup-2016.
Ўзбекистон-2 - Қирғизистон 2:2
Голлар: С. Қодирқулов (45), С. Синдоров (60) - В. Келм (30, 44)
Ўзбекистон-2: Умиджон Эргашев, Азиз Суюнов, Турсун Раҳимбердиев, Абдуллоҳ Исломов, Даврон Умиров, Достон Бердиқулов, Абдуқодир Ортиқов, Жаҳонгир Аҳмадов, Жавоҳир Эсонқулов, Жаҳон Мираҳматов, Санжар Қодирқулов.
Захира: Шохруҳ Раимов, Муҳаммад Камилов, Азамат Розиқов, Собит Синдоров.
Қирғизистон: Арстан Кудаибердиев, Нуртаи Курмантаи, Данислам Загидулин, Георги Славни, Аизар Акматов, Уулу Ирисбек, Суинтбек Мамиралиев, Азат Сматов, Аидар Мамбеталиев,Кадирбек Шаарбеков, Виктор Келм.
Захира: Кутман Кадирбеков, Куванчбек Куренкеев, Абдурасул Аҳметов, Алмаз Сматов, Нурболот Ирисбеков, Вадим Ни, Эмир Жетибаев.