«ПСЖ» яримҳимоячиси Анхель Ди Мария Франция суперкубогида «Лион» (4:1) устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.
«Ғалабалар осон бўлмайди, айниқса кетма-кет қозонилаётган ғалабалар. Биз мавсумолди йиғинларини ажойиб тарзда ўтказдик. Ҳар бир футболчи жамоага кераклигини ҳис қилмоқда ва якуний натижага ўз ҳиссасини қўшмоқда. Биз янги мураббий билан кўп ишладик, натижада ўйинимиз ижобий томонга ўзгарди: рақибга босим уюштириб, тезроқ ҳужум қила бошладик. Эмери – талабчан мураббий, аммо натижа бор, биз биринчи совринни ютиб олдик» - деди Ди Мария ESPN FC хабарида.