"Барселона" ҳимоячиси Томас Вермален "Рома"га ўтишга яқин турибди. Ҳимоячи бугун Римга йўл олди ва тиббий кўрикдан ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вермален "Рома" таркибида уч йил давомида ижара асосида ўйнаши айтилган эди. Бунинг учун "Барселона" 2 миллион евро олади. Боз устига "Рома"да Вермаленни 10 миллион евро эвазига сотиб олиш имконияти бор.













