Кириш Регистрация
03/11 00:45 Монца 0-1 Милан
03/11 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
03/11 16:00 Нефтчи 2-1 Бунёдкор
03/11 16:30 Наполи 0-3 Аталанта
03/11 18:00 Атлетико 2-0 Лас-Пальмас
03/11 18:15 Металлург 1-1 ОКМК
03/11 19:00 Торино 0-1 Фиорентина
03/11 19:00 Тоттенхэм 4-1 Астон Вилла
03/11 20:15 Барселона 3-1 Эспаньол
03/11 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Челси
03/11 22:00 Верона 3-2 Рома
03/11 22:30 Севилья 0-2 Реал Сосьедад
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 22:30 Эмполи - Комо
04/11 22:30 Парма - Женоа
05/11 00:45 Лацио - Кальяри
05/11 01:00 Сельта - Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм - Брентфорд

«Қўқон-1912» ўринбосарлари «Пахтакор»га кичик ҳисобда мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўринбосарларимиз иккинчи даврани дуранг билан бошлашганди. “Пахтакор” билан ўйин эса Низомиддинов шогирдлари учун катта аҳамият касб этарди. Буни тушунган футболчиларимизни учрашувни анча фаол тарзда бошлашди.

5-дақиқада жамоамиз вакиллари хавфли вазиятни юзага келтиришди. Достон Мелиқўзиевга бироз тезлик етишмади. Акс ҳолда у дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борарди.

15-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Жарма майдончаси ичида ёлғиз қолган Ислом Каримов дарвозамизни қийинчиликсиз ишғол қилди.

27-дақиқада вакилларимиз жарима тўп тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Муҳаммаданас Ҳасановнинг кучли зарбасини “Пахаткор” посбони қийинчилик билан бартараф этди.

37-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановнинг жаримадан тепган тўпи аввал дарвозабонга кейин дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Биринчи тайм меҳмонларнинг кичик устунлигида якунига етди.

Иккинчи бўлимни ўринбосарларимиз анча фаолллик билан бошлашди. Илк дақиқалардан рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар вужудга келтиришди.

65-дақиқада ўринбосарларимизда ҳисобни тенглаштириш учун қулай имконият юзага келди. Достон Мелиқўзиев дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бориб зарба берди. “Пахтакор” посбони ўз ўрнида.

Шу куни жамоамиз томонидан ижро этилган жарима зарбалари анча хавфли бўлди. 73-дақиқадаги жарима тўпидан кейин ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Аммо яна омад меҳмонларга кулиб боқди.

Шу тариқа, ўринбосарларимиз иккинчи давранинг иккинчи баҳсида мағлубиятга учрашди. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари навбатдаги турни сафарда “Андижон”га қарши ўтказишади. Учрашув 12 август куни бўлиб ўтади.


Ёшлар лигаси
17-тур
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” 0:1 (0:1)
Ҳакамлар: И. Гормашов, Р. Толибжонов, Қ. Собиров, Н. Тошматов.
Гол: Ислом Каримов-15.

“Қўқон-1912”: 1. Руслан Матниязов (30. Ислом Абдуллаев-46), 5. Иброҳим Ғофуров, 6. Баҳодир Акрамов (17. Миртўра Акбаров-52), 7. Иброҳим Усмонов (49. Дилшод Баратов – 29), 9. Достон Мелиқўзиев, 10. Аброр Раҳмонов (88. Иброҳим Мухторов-63), 15. Сардор Исақов (18. Бахтиёр Абдуманнонов-83), 20. Шохрух Холматов (8. Искандар Алимбоев-78), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 27.Исмоил Охунжонов, 91. Иқрор Раҳимов (28. Абдуллох Олимов-46).

“Пахтакор”: 1. Хожиакбар Жўраев, 5. Жамшид Болтабоев (7. Акобир Тўраев-46), 6. Аббос Отахонов, 8. Ислом Каримов (15. Равшан Хурсанов-54), 10. Жасур Ҳакимов (18. Андрей Сидоров-46), 19. Темур Толипов (34. Бобур Асқаров-56), 21. Бехруз Саъдуллаев (4. Иброҳим Йўлдошев-70), 22. Григорий Аҳмедов, 23. Дониёр Ҳошимов, 29. Сабит Синдаров (26. Иброҳим Турғунбоев-90), 38. Жамшид Юсупов.

Захира: 12. Нодир Хамидов

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 18:54, 07.08.2016.
Ўқилди: 3709 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.