Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Рио-2016, 7 август якунлари. Яна битта бронза, боксчимиз кейинги босқичда, Чусовитина финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Кеча Рио-де-Жайнеро олимпиадасида 5 нафар ўзбекистонлик спортчилар баҳсларда иштирок этишди. Уларнинг натижалари билан қисқача таништириб ўтамиз.

Стол тенниси, эркаклар
Ўз фаолиятида илк марта олимпия ўйинларида иштирок этаётган Зоҳид Кенжаев иккинчи босқичда буюк британиялик Лиам Питчфордга имкониятни бой берди. Дунё рейтингида 28-ўринни эгаллаб турган теннисчига қарши баҳсда ҳамюртимиз битта геймда ғалаба қозониб, 4та геймда имкониятни бой берди. Шу тариқа, Кенжаевнинг Рио-2016даги иштироки ўз якунига етди.

Теннис, эркаклар, яккалик
Денис Истомин олимпиадани анча эрта якунлашга мажбур бўлди. Ҳамюртимиз Давид Феррерга қарши кортга чиқди ва 2 сет якунига кўра мағлуб бўлди — 2:6, 1:6.

Бокс, эркаклар, 69 кг.
Бухоролик Шаҳрам Гиясов Олимпиададаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Спортчимиз дастлабки саралаш босқичида испаниялик Юба Сиссокони мағлуб этди — 3:0 (30:27, 30:27, 30:27).

Дзюдо, эркаклар, 66 кг.
Дзюдочиларимиз Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига навбатда медални тақдим этишди. Эркаклар мусобақасида бу сафар 66 кг. вазнда иштирок этган Ришод Собиров ўз фаолиятида учинчи марта олимпиаданинг бронза медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз 1/16 финал босқичида беларуслик Дмитрий Шершан, 1/8 финалда арубалик Жейми Матани мағлуб этди. Аммо Ришод чорак финалда жанубий кореялик Ан Баулга имкониятни бой берди.

Шундан сўнг Собиров бронза медали учун ўтиш баҳсида иштирок этиб, домиканлик дзюдочини "иппон" билан мағлуб этди. Медаль учун беллашувда юртдошимиз словакиялик Адриан Гомбокни мағлуб этди. Дастлаб "вазари", сўнгра оғриқ берувчи услуб орқали "иппон" баҳс тақдирини муддатидан аввал ҳал қилди.

Спорт гимнастикаси, аёллар, умумий
Ўз фаолиятида еттинчи олимпиадада иштирок этаётган Оксана Чусовитина Рио-2016да саралашнинг иккита йўналишида иштирок этди.

Таянчдан сакраш йўналишида Чусовитина иккита уринишни амалга оширди ва ўртача 14,999 балл тўплади. У иштирокчилар орасида 5-ўринни эгаллади ва финал йўлланмасини қўлга киритди. 8 спортчи ўртасида кечадиган финал баҳслари 14 август куни бўлиб ўтади.

Шунингдек, Чусовитина кеча тўсин устида ҳам машқ бажарди. Ҳакамлар унинг уринишини 13.300 баллга баҳолашди. Оксана бу йўналишда 50-ўринни банд этди ва финал йўлланмасини қўлга киритмади.

Академик эшкак эшиш, эркаклар, яккалик, 2000 метр.
Шаҳбоз Холмурзаев кеча чорак финалга чиқиш учун қўшимча саралаш мусобақасида қатнашиши керак эди. Аммо ноқулай об-ҳаво  туфайли баҳслар бугунги қолдирилди.

Сурат Ўзбекистон МОҚ матбуот хизматидан олинди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:10, 08.08.2016.
Ўқилди: 9483 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.