Кириш Регистрация

Ихтиёр Каримов: Қизилқум биз учун ноқулай рақиб

Баҳо:
+ | -

Бугун, яъни 9 август куни Навоий шаҳрида, 17-тур доирасидан ўрин олган учрашувлардан бири “Қизилқум”  ҳамда “Шўртан” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув олдидан “оқ бўрилар” бош мураббийи - Ихтиёр Тоғаевич  Каримов қуйидаги фикрларини билдириб ўтди.

Чемпионатимизнинг сўнги йиллардаги статистикасига қарайдиган бўлсак, Навоийликларни жамоамиз учун ноқулай рақиб деб ҳисобласак ҳам бўлади. Аммо мен статистикага таяниб иш тутмайман. Шогирдларимга ҳам шуни ўқтиришга ҳаракат қиламан. Бугун ҳам хар-ҳил ҳисоб – китобларни унутган ҳолда ва муҳлисларимизга қувончли онларни, ажойиб ўйинимизни ва яхши натижаларни тақдим этиш учун майдонга тушамиз.

Таркибимизда йўқотишлар бор, аммо уларнинг ўрнини тўлдира оладиган тажрибали ва маҳоратли футболчилар бор таркибимизда. Шунинг учун ҳам, биз бундан катта муаммо ясамасликка ҳаракат қиламиз.

Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 13:41, 09.08.2016.
Ўқилди: 4282 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.