Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

«Барселона» ҳужумчи трансфери бўйича «Вильярреал» билан музокара бошлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчи Жорж Микаутадзенинг эҳтимолий трансфери юзасидан «Вильярреал» билан боғланди, дея хабар бермоқда El Chiringuito TV.

Манба маълумотига кўра, «Вильярреал» Грузия терма жамоасининг 25 ёшли футболчисини 70 миллион еврога баҳоламоқда. «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг трансфери амалга ошмай қолгач, каталонияликлар Микаутадзени ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий вариантлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

Микаутадзенинг «Вильярреал» билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали эса футболчининг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳолайди.

Ўтган мавсумда Микаутадзе барча мусобақалар доирасида 44 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 07:56, 19.08.2026.
Ўқилди: 1795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик