"Бавария"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала "Хайденхайм"га қарши ўртоқлик учрашувида ҳушидан кетди.
Футболчи иккинчи бўлим давомида ўзини ёмон ҳис қилди. Яхшиямки, Мусиала майдонни мустақил тарк эта олди ва шундан сўнг алмаштирилди.
Уч кун аввал "Бавария" "РБ Лейпциг"га қарши ўйнаганида ҳам Мусиала ҳушидан кетган эди. Ўшанда ОАВда футболчининг ҳолати кучли иссиқ билан боғлиқ экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бир неча кун ичида ушбу ҳолатнинг такрорланиши Мусиаланинг жиддий тиббий кўрикдан ўтишига сабаб бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" "Хайденхайм"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Мюнхенликлар 22 август куни Германия Суперкубоги доирасида Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши майдонга тушади.













