Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

CAFA CUP–2016. Ўзбекистон-1 финалда Қирғизистонни мағлубиятга учратди

Баҳо:
+1 | -

Тошкент мезбонлик қилган  19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Марказий Осиё Футбол Ассоциациаси Кубоги — CAFA CUP–2016 ўз ниҳоясига етди. Финал баҳсида Ўзбекистон-1 жамоаси Қирғизистон билан баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда катта устунликка эга бўлган Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 29 дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бурчакдан узатилган тўпни Исломбек Қобилов боши билан рақиб дарвозасига киритди – 1:0.

Учрашувнинг 31 дақиқасидан бошлаб Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Шароф Муҳитдинов рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун ҳакам томонидан четлатилди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа бир қатор имкониятларга эга бўлди, аммо ўйин якунига қадар 1:0 ҳисоби ўзгармади.

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк маротаба ташкил этилган CAFA CUP–2016 турнирининг бош совринини қўлга киритди.

CAFA CUP–2016. Финал

Ўзбекистон U-19 – Қирғизистон U-19 – 1:0

Гол: Исломбек  Қобилов 29,

Огоҳлантиришлар: Суиунтбек Мамаралиев, Жанбото Яйсбек

Четлатиш: Шароф Муҳитдинов 31 

Ўзбекистон U-19: Умид Ҳамроев, Ислом Қобилов, Хожиакбар Алижонов, Хушнуд Авилов, Азиз Ғаниев, Саиджамол Давлатжанов, Шароф Муҳитдинов, Ойбек Рустамов, Достон Ибрагимов, Бекзод Ғанижонов, Нурулло Тўхтасинов.

Захира:  Собит Синдоров, Жасур Яхшибоев, Суҳроб Нурулоев, Бобир Абдуҳолиқов, Санжар Қодирқулов, Ҳусниддин Ғофуров, Шоҳрух Раимов.

Қирғизистон U-19: Арстан Кудайбердиев, Нуртаи Курмантаи, Данислам Загидулин, Георгий Славний, Аизар Акматов, Жанбото Яйсбек, Суиунтбек Мамаралиев, Азат Сматов, Айдар Мамбеталиев, Кадирбек   Шаарбеков, Виктор Келм.

Захира: Кутман Кадирбеков, Кубанёрбек Куренкеев, Абдурасул Ахметов, Алмаз Сматов, Нурболат Ирисбеков, Вадим Ни, Эмир Жетибаев

Манба: the-uff.com
Киритилди: 21:09, 09.08.2016.
Ўқилди: 10602 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.