Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Рио-2016. 9 август. Ўзбекистонликлар учун бокс ва дзюдо куни

Баҳо:
+ | -

Олимпиаданинг бешинчи кунида бир қатор спорт турларида баҳслари ўтказилади. Бугун 20та медаллар комплекти ўз эгаларини топади. Ўзбекистонлик 6 нафар спортчилар академик эшкак эшиш, бокс ва дзюдо турларида иштирок этишади.

Академик эшкак эшиш, эркаклар, 2000 метр.
Ўзбекистонлик спортчи Шаҳбоз Холмурзаев академик эшкак эшиш бўйича 2000 метр масофага ўтказиладиган "C/D ярим финал" мусобақасида қатнашади. Ҳамюртимиз 13-24-ўринлар учун баҳсларда иштирок этади. Бошланиш вақти — 16:30.

Дзюдо
Эркаклар, 90 кг.
Дзюдо баҳслари якунига етишига 3 кун қолди. Бугун эркаклар 90 кг, аёллар 70 кг. вазнда иштирок этишади. Эътиборлиси, ҳар икки вазда ҳамюртларимиз иштирок этишади. Шерали Жўраев дастлабки босқичда жазоирлик Абдураҳмон Бенамадий билан беллашади. Ҳамюртимиз кейинги босқичга чиқса, 1/16 финалда швециялик Маркус Ниманга қарши татамига чиқади.

Аёллар, 70 кг.
Гулноза Матниёзова эса дастлабки саралаш босқичида польшалик Катарзина Клис билан баҳслашади. Ушбу жуфтлик ғолибини нимчорак финалда Мария Бернабеу (Испания) кутиб турибди. Дзюдо баҳслари 18:00да старт олади.

Бокс, эркаклар
91 кг.
Рустам Тўлаганов чорак финал жангини ўтказади. Ҳамюртимиз озарбойжонлик Абдулқодир Абдуллаев рақиблик қилади. Ушбу жангдаги ғалаба Тўлагановга медалларни кафолатлайди. Бошланиш вақти — 21:45.

49 кг.
Энг енгил вазнда Ҳасанбой Дўсматов ҳам чорак финал жангини ўтказади. У ўзининг асосий рақиби — қозоғистонлик Биржан Жакиповга қарши рингга кўтарилади. Ҳамюртимиз ғалаба қозонса, олимпиада медалларидан бирини ўзи учун нақд қилади. Бошланиш вақти — 01:00.

64 кг.
Ушбу вазнда Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг илк жангини ўтказади. Унга илк саралаш босқичида конголик Дивал Малонго рақиблик қилади. Фазлиддин ғалаба қозонса, нимчорак финалда Манож Кумар (Ҳиндистон) / Эвалдес Петраускас (Литва) жуфтлиги ғолибига қарши рингга кўтарилади. Бошланиш вақти — 02:15.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:39, 10.08.2016.
Ўқилди: 10813 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.