Кириш Регистрация

Боксчиларимиз медаль учун курашда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида мамлакатимиз боксчилари ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.

Вазни 49 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасида рингга чиққан Ҳасанбой Дўстматов ярим финал йўлланмаси учун кечган баҳсда қозоғистонлик Биржан Жакипов устидан ишончли ғалаба қозонди. Энди боксчимиз ярим финалда АҚШ вакили Мигель Нико Хернандез билан куч синашади.

Вазни 91 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Рустам Тўлаганов ҳам чорак финалда озарбайжонлик Абдулқодир Абдуллаевни мағлубиятга учратиб, медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлди. Ярим финалда у россиялик Евгений Тишенкога қарши рингга чиқади.

Вазни 60 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида қатнашаётган Хуршид Тожибоев Буюк Британия вакили Жосеф Кординага ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга чиқди. Энди у ярим финал йўлланмаси учун Бразилия вакили Робсон Консеисао билан куч синашади.

64 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида илк жангини ўтказган Фазлиддин Ғоибназаров конголик Дивал Малонгани техник нокаутга учратди. Фазлиддиннинг навбатдаги рақиби ҳиндистонлик Манож Кумар бўлди.

XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг 11 август кунги мусобақаларида дзюдочимиз Сойиб Қурбонов, боксчиларимиз Шаҳрам Ғиёсов ва Элшод Расулов ўз вазн тоифасидаги беллашувларда маҳоратини синовдан ўтказади. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 12:03, 11.08.2016.
Ўқилди: 6445 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик