Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико

“Машъал” – “Бунёдкор”. Превью

Баҳо:
+ | -

“Машъал” жамоаси навбатдаги 18-тур учрашувини ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 14 август куни соат 18:30да Баҳром Вафоев номидаги стадионда бошланади.

«Машъал» (Муборак) – «Бунёдкор» (Тошкент)
14 август 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:30
«Машъал» (Муборак) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), Ф. Ёрмуҳамедов (Тошкент), Б. Баҳромов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
УзПФЛвакили: Н. Лутфулин.
Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 16 марта куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг яққол устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 15та баҳсда ғалаба қозонишган. “Машъал” ҳисобида битта ғалаба бор. Тўплар нисбати 36-4 “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 46 очкони қўлга киритган бўлса, “Машъал”да бу кўрсаткич ҳозирча 4 бўлиб турибди.

“Бунёдкор”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1. “Машъал”нинг ягона ва тарихий ғалабаси 3:2га тенг.

Муборакда  “Машъал” тарихий  ғалабага эришганди. Шакер Зуаги ҳисобни очганди. Бунга Микита Букаткин жавоб қайтарган. Тайм сўнггида Элдор Шомуродов собиқ клуби дарвозасини ишғол қилиб “Бунёдкор”ни олдинга олиб чиққанди. Сирож Ҳамроев ва Зафар Тўраевнинг голлари “Машъал”нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган.

Муборакда ўтган барча учрашувлар
30.09.2015 «Машъал» – «Бунёдкор» 3:2
23.03.2014 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
21.11.2012 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
07.03.2011 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
05.08.2010 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
12.11.2009 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:1
11.09.2008 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
14.04.2007 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:1
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Муборакдаги ўйинларда “қалдирғочлар” 13 марта гол уришган 12 ўйинда ғалаба қозонишган ва 1та ўйинда мағлубиятга учрашган. “Машъал” ўз майдонида 3 марта гол урган ва 1 ўйинда ғалаба қозонган.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 12:11, 12.08.2016.
Ўқилди: 3735 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.