Кириш Регистрация

Жепаров, Кападзе ҳамда Бугало “С” тоифадаги мураббийлик лицензия учун ўқимоқда

Баҳо:
+ | -

Бугун, 12 август куни Тошкентда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамкорлигида “С” тоифали мураббийлик лицензияси учун ўқув-семинар курслари бошланди.

Ўқув-курсларида жами 24 нафар мураббийликка номзодлар иштирок этмоқда. Эътиборлиси, улар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳамда амалдаги аъзолари – 44 ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасини қўриқлаган Павел Бугало, миллий терма жамоа сафида ўтказган ўйинлари сони бўйича энг юқори кўрсаткичга эга бўлган (119 ўйин) Темур Кападзе ҳамда ҳозирга қадар терма жамоа сафида 116 ўйинда майдонга тушиб, 25 голга муаллифлик қилган Сервер Жепаров ҳам бор.

Ушбу ўқув курси 25 августга қадар давом этади. Ўзбекистонлик ОФК инструктори Ислом Аҳмедов томонидан олиб борилмоқда. Координатор – ЎФФ техник бўлими бошлиғи Шавкат Имомов.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 19:35, 12.08.2016.
Ўқилди: 6407 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик