Кичик водий дербисида майдонга тушган "Қўқон-1912" ўринбосарлари Андижонда мағлубиятга учрашди.
31 – дақиқада Шохжаҳон Ҳасанов бурчак тўпини амалга оширилди. Ҳаволатиб жарима майдони ичига оширилган тўпни Бахтиёр Қосимов боши билан дарвозага аниқ жойлаб ҳисобни очди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида эса майдон эгалари иккинчи тўпни киритишди. 41 – дақиқада яна Шохжаҳон Ҳасановнинг бурчак зарбасидан сўнг рақиб дарвозаси ишғол этилди. Бу сафар Дилмурод Маҳмудов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни вакилларимиз ҳужумкор руҳда бошлашди. Натижада 57-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Тўп Дилмурод Маҳмудовнинг қўлига тегди. Пенальтини эса Муҳаммаданас Ҳасанов аниқ амалга оширди.
Шундан кейин ўйин тенг курашлар остида кечди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақтқаларда эса мезбонлар учинчи тўпни киритишди. Гол муаллифи – Шоҳжаҳон Ҳасанов бўлди. Шу тариқа Муҳсин Низомиддинов шогирдлари 18-турда мағлубиятга учрашди.
Ёшлар лигаси
18-тур
АНДИЖОН – ҚЎҚОН-1912 3:1.
Голлар: Бахтиёр Қосимов, 31, Дилмурод Маҳмудов, 41, Шохжаҳон Ҳасанов, 90+2. – Муҳаммаданас Ҳасанов, 57-пен.
“Андижон”: 12. Барактилло Исроилов, 10. Бахтиёр Қосимов, 13. Алибобо Раҳматуллаев, 14. Аброр Комилов, 17. Шохруҳ Эргашев, 18. Шояд Муллажонов, 32. Шохжаҳон Ҳасанов, 44. Дилмурод Маҳмудов, 45. Мансур Мақсудов, 70. Солоҳиддин Солоҳиддинов, 84. Хондамир Юлдашев.
Захира:16. Даврон Жўрақулов, 3. Аҳрор Ўктамов, 5. Вячеслав Пурак, 21. Элдор Жонибеков, 28. Жаҳонгир Мақсудов, 26. Фарруҳ Мирзаев, 89. Тимур Васильев.
“Қўқон-1912”: 30.Ислом Абдуллаев 15.Маьруф Зокиржонов 4.Шоҳруҳ Холматов 5.Иброҳим Ғофуров 91.Нодир Йўлдошев 49.Дилшод Баратов 6.Баҳодир Акрамов 14.Авазхон Маматхўжаев 22.Муҳаммаданас Ҳасанов 10.Аброр Раҳмонов 9.Достон Мелиқўзиев
Заҳира: 1.Руслан Матниязов 3.Сардор Исақов 11 .Иброҳим Усмонов 27.Исмоил Охунжонов 88.Иброҳим Мухторов 28.Иқрор Раҳимов 23.Миртўра Акбаров.