«Барселона» яримҳимоячиси Серхио Бускетс янги мавсумда ҳимоя чизиғидаги ўйинни кучайтириш лозимлиги ҳақида гапирди.
«Мавсум оралиғида жуда кўп гол урдик ва ўтказиб ҳам юбордик. Аммо энди расмий ўйинлар бошланмоқда, шунинг учун ҳам ҳимояда яхшироқ ўйнашимиз лозим. Айниқса Суперкубокдан ўрин олган «Севилья» клубига қарши ўйинда.
Бу баҳсдан олдин бизда ҳеч қандай устунлик йўқ. «Севилья»да яхши дам олиб, тайёргарлик кўриш учун вақт етарли бўлди» - деди Бускетс Goal хабарида.