Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Артета даврининг якуни: «Арсенал» мураббийлигига тўрт номзод

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби 2019 йилдан бери мураббийлар штабида ўзгаришларни амалга оширмади, бироқ сўнгги пайтларда Микель Артетанинг эҳтимолий истеъфоси ҳақида фаол миш-мишлар юрибди. Айтишларича, агар «канонирлар» яна чемпионлик унвонини қўлга кирита олмасалар, мавсум якунида мураббий ишдан бўшатилади. «Stadion.uz» испаниялик мутахассис ўрнини кимлар эгаллаши мумкинлиги ҳақида мулоҳаза юритади.

Хаби Алонсо

Агар Алонсо Мадриднинг «Реал» клубида муваффақиятсизликка учраган бўлса, бу унинг бошқа клубларда ҳам иши юришмайди дегани эмас. «Арсенал» испаниялик учун «Реал»дан кўра кўпроқ мос келадиган лойиҳадек кўринмоқда. Тажриба шуни кўрсатадики, «қироллик клуби»да тактик мослашувчанликдан кўра кўпроқ тажриба, харизма ва нуфуз муҳимроқ роль ўйнайди. «Арсенал» эса айнан услуб ва интизом ҳақидаги клубдир. Бундан ташқари, Алонсонинг Леверкузеннинг «Байер»идаги ажойиб иши ҳали ҳам ёдимизда — ўшанда немис жамоаси бутун мавсум давомида фақат бир марта мағлубиятга учраган эди.

Сеск Фабрегас

38 ёшли испаниялик Европа майдонларидаги энг истиқболли мураббийлардан бири ҳисобланади. Фабрегас қўл остида Италиянинг «Комо» клуби йилдан-йилга янги босқичга чиқмоқда. Ўтган мавсум «Комо» учун элит дивизионга қайтганидан кейинги биринчи мавсум бўлган бўлса, ҳозирда жамоа еврокубокларга йўлланма олиш учун фаол курашмоқда. Фабрегасга «Барселона» аллақачон кўз тиккан. Бироқ, Фабрегас фаолиятининг катта қисмини «Арсенал»да ўтказган, шу сабабли унинг инглиз грандига тайинланиши мантиқий қадам бўлиши мумкин.

Венсан Компани

«Канонирлар» учун яна бир қизиқарли вариант. 39 ёшли Компани «Бавария»да атиги иккинчи мавсумини ўтказаётган бўлса-да, ҳозирнинг ўзидаёқ немис гранди Чемпионлар лигасининг асосий фаворитларидан бири саналади. Агар сизда бельгияликнинг Мюнхендаги муваффақиятли ишига нисбатан шубҳа бўлса, Томас Тухелнинг яқиндаги тажрибасини эслатиш кифоя. Демак, ҳар ким ҳам бундай катта клуб билан натижага эриша олмайди. Компани Гвардиолага ўринбосар қидираётган «Манчестер Сити»нинг ҳам эътиборида турибди, аммо нега «канонирлар» бу амбицияли мураббий учун ҳаракат қилмаслиги керак?

Антонио Конте

«Арсенал» Артетани ишдан бўшатмоқчи бўлаётганининг асосий сабаби — чемпионликнинг йўқлиги. Клуб АПЛдаги учта кумуш, иккита Кубок ва иккита Англия Суперкубогини етарли кўрсаткич эмас деб ҳисоблайди. Ва агар «канонирлар»га «шу ерда ва ҳозир» чемпионлик керак бўлса, Антонио Конте бунинг учун идеал вариант. Италиялик мутахассис деярли барча клубларда биринчи мавсумдаёқ натижа беради, муаммолар эса кейинроқ бошланади. Оғир характер мураббийга раҳбарият билан тил топишишга халақит беради, лекин такрорлаймиз: агар «Арсенал»га фақатгина соврин керак бўлса, Конте — ажойиб номзод.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:05, 19.02.2026.
Ўқилди: 1700 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.