49 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги турнирда ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўстматов финал чиптасига эга чиқди. Ярим финал жангини америкалик Нико Эрнандесга қарши ўтказган Ҳасанбой Дўстматов рақибига имконият қолдирмади ва 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Ҳасанбой Дўстматовнинг колумбиялик Юберхен Мартинес Ривасга қарши финал жанги 14 август куни бўлиб ўтади.