“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (2:1) учрашувидан кейин ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Р.БОЗОРОВ: Бугун мухлислар майдонда яхши ўйинни гувоҳига айланишди. "Сўғдиёна" жамоасини таркиби ҳам яхши шаклланган. Футболчилар борларини бериб ҳаракат қилишади. Биринчи бўлимда рақиб футболчилари устунликка эришишди. Танаффусдан кейин ўйинни тенглашга эришдик. Бунинг самараси ўлароқ ҳисобни ҳам тенглаштиришни уддасидан чиқдик. Бироқ ҳимояда йўл қўйилган хато дарвозамизга иккинчи голни урилишига олиб келди. Умумий хулоса қилганда жззахдиклар кўпроқ ташаббусга эга бўлишди. Шундай бўлсадк, ижобий натижа учун ҳаракат қилдик. Омадимиз чопганида ғалаба қозонишимиз ёки дуранг қайд этишимиз ҳам мумкин эди. Ҳар ҳолда биз ҳам гол уриш учун яхшигина имкониятларга эга бўлгандик.