Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

“Бухоро” –“Қўқон-1912”. Превью

Баҳо:
+ | -

Олий лига 19-турида “Бухоро” клуби ўз майдонида “Қўқон-1912” клубини қабул қилади. Бу жамоаларнинг статистик маълумотларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу   жамоалар Олий лигада 21 бора тўқнаш келишган. Шулардан 8 тасида вакилларимиз ғолиб бўлишган, 2 та ўйин дуранг натижаси билан интиҳо топган. 11 та учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 41:30, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 35, “Қўқон-1912” эса 26 очкони қўлга киритган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги икки учрашувда бухороликлар ғалаба қозонишган.

Қўқонда бўлиб ўтган баҳсда 0:1 ҳисоби қайд этилган.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:

19.09. 2016 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0

10.08.2003 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 4:2

04.05.2002 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0

29.03.2000 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0

05.05.1999 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 6:1

 

Кубокдаги ўйинлар

Бундан ташқари, бу жамоалар Ўзбекистон кубоги чорак финалида ҳам икки бор ўзаро майдонга тушишди. Давралар оралиғида ўтказилган ўйинларнинг биринчисида1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, жавоб учрашувида бухороликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишган.

 

Қўшимча номга эга шаҳарлар

Жума куни узоқ тарихга эга икки шаҳарнинг жамоалари ўзаро майдонга тушишади. Айтишларига қараганда, қўшимча номи бор шаҳарлар дунёда жуда кам экан. Аниқроғи, Ҳуқандли латиф ва Бухорои шариф номи билан аталувчи шаҳарларни бутун дунёда тан олишган.

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, бу икки жамоа олдин бошқа номлар билан фаолият юритишган ва кўплаб ютуқларга эришган.

 

Собиқ футболчилар

Айни дамда бухороликлар шарфани ҳимоя қилаётган бир қатор футболчилар илгари “Қўқон-1912” жамоаси тўп суришган ёки Қўқон футбол мактаби тарбияланувичиси саналишади.

Масалан, Руслан Мелезиддинов Қўқон шаҳрида туғилган бўлиб, футболдаги фаолиятини айнан шу ерда бошлаган.

Асилбек Омонов эса ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида “Қўқон-1912” жамоасида тўп сурган.

“Қўқон-1912” жамоаси сафида ҳам “Бухоро”нинг собиқ ўйинчилари йўқ эмас.

Биринчи даврани бухороликлар сафида ўтказган Шохрух Холматов ҳозирда “Қўқон-1912” жамоасида фаолият юритмоқда.

 

Ҳакамлар

“Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашувини Шерзод Қосимов бошчилигилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Бунгача Шерзод Қосимов 30 май куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувини бошқараганди.

Олий лига

19-тур

«Бухоро» (Бухоро) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 12:19, 17.08.2016.
Ўқилди: 3272 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.