Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал 4-1 Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Поль Погба соч турмагини яна бир бор ўзгартирди (ФОТО)

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол клуби янги аъзоси Поль Погба соч турмагини яна бир бор ўзгартириб, манкунианлар сафидаги дебютига тайёрланмоқда, деб хабар қилмоқда «Корреспондент.net».

Бир неча кун аввал 23 ёшли франциялик футболчи Туриннинг «Ювентус» жамоасидан рекорд сумма – 105 миллион евро эвазига «Манчестер Юнайтед» сафига келиб қўшилди. Погба янги жамоасида ҳали майдонга тушмаган бўлса-да, британиялик таниқли рэп ижрочисининг клипида суратга тушишга ҳамда ФИФА симуляторининг янги сериясида пайдо бўлишга улгурди.

Франциялик футболчи ўзининг антиқа соч турмаги билан жамоатчиликни ҳайратга солишни яхши кўради. Бу сафар ярим ҳимоячи соч рангини маллага ўзгартиришдан ташқари, оригинал шакллар чиздиришга ва уларни «МЮ»нинг анъанавий – қизил рангига бўяшга ҳам қарор қилди.

Поль Погба «МЮ»даги дебют учрашувини 20 августга ўтар кечаси «Саутгемптон»га қарши ўтказиши кутилмоқда.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:12, 17.08.2016.
Ўқилди: 8531 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.