Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Россия енгил атлетика термаси Пекин–2008 даги 4х100 метр эстафета баҳсларидаги олтин медалдан маҳрум этилди

Баҳо:
+ | -

Енгил атлетика бўйича Россия аёллар терма жамоаси спринтер Юлия Чермошанскаянинг допинг намунаси ижобий натижа бергани учун Пекин–2008 Олимпиада ўйинларининг 4х100 метр эстафета баҳсларида қўлга киритган олтин медалдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитасининг баёнотида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Мазкур қарор Пекин–2008 Олимпиадасида олинган допинг намуналарнинг қайта текширилганидан сўнг зудлик билан кучга кирди. Чермошанскаянинг допинг намунасида иккита тақиқланган препарат – станозолол ва туринабол аниқланган.

Чермошанская билан бирга эстафетада Евгения Полякова, Александра Федорива ва Юлия Гушчина иштирок этган. Қарор кучга кирган кундан бошлаб Россиянинг 4х100 метрга югуриш термаси расман дисквалификация қилинди. Бельгия термаси мазкур эстафетада иккинчи, Нигерия учинчи, Бразилия эса тўртинчи ўринни эгаллаган эди.

Россия олимпия қўмитаси медалларни Халқаро олимпия қўмитасига қайтариши керак.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:18, 17.08.2016.
Ўқилди: 3931 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.