Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Бухарестнинг «Динамо» клуби мухлислари «Стяуа» ишқибозларини қойилмақом тарзда чув туширишди (ФОТО)

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Стяуа» - «Манчестер Сити» ўйинида қизиқ воқеа юз берди. Бухарестнинг «Динамо» клуби мухлислари «Стяуа» ишқибозларини қойилмақом тарзда чув туширишди.

«Динамо» мухлислари ўйиндан олдин, стадионга кўнгиллилар сафида хуфёна ишга кириб олишди. Шундан сўнг улар мухлислар ўтирадиган ўриндиқларга махсус қоғозларни шундай тартибда қўйиб чиқишдики, уларни кўтарганда «Динамо» клубининг бош шиори порлаб турадиган бўлди.

Ўйин бошланишидан олдин, бундан бехабар «Стяуа» мухлислари қоғозларни кўтарганда, трибуна узра «Фақат «Динамо» Бухарест» деган ёзув пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» ва «Стяуа» мухлислари бир-бири билан азалдан ашаддий душман ҳисобланади. Икки клуб ўртасида ўтган ўйинлар кўпинча жанжал ва можаролар билан тугайди.

 

Манба: football24.ua
Киритилди: 20:19, 17.08.2016.
Ўқилди: 7865 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.