Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Рио-2016. 19 август. Ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги мусобақалар тақвими

Баҳо:
+ | -

XXXI ёзли олимпия ўйинлари ниҳоясига етиб бормоқда. Яна 3 кунлик мусобақалардан сўнг Рио-2016 билан хайрлашамиз. Бугун эса бирданига 9 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларда иштирок этади.

Каноэ, эркаклар, иккилик, 1000 метр.
Герасим Кочнев ва Серик Мирбековдан иборат жуфтлик 1000 метрга каноэ баҳсларида иштирок этишади. Бугун саралаш ва ярим финал, эртага эса финал мусобақаси бўлиб ўтади. Саралаш баҳслари 17:29да, ярим финал эса 18:21да бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Герасим Кочнев яккаликда иштирок этиб, финалга чиқди ва финишга 7-ўринда етиб келганди.

Эркин кураш, 57 кг.
Бугундан эркаклар ўртасида эркин кураш мусобақалари бошланади. Икки нафар ҳамюртимиз Рио-де-Жанейро гиламига чиқадилар. 57 кг. вазнда Аббос Раҳмонов қуръага кўра илк босқичда Йовлис Бонне Родригес (Куба)га  қарши беллашади.

74 кило вазндаги курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов эса чорак финал йўлланмаси учун россиялик Аниуар Гедуевга қарши баҳс олиб боради. Саралаш баҳслари 18:00да бошланади.

Бадиий гимнастика
Анастасия Сердюкова бадиий гимнастиканинг яккалик баҳсларида иштирок этади. Ҳамюртимиз кўпкураш — халқа, тўп, булава ва лентада машқларни бажаради. Сердюкова керакли очколарни жамғариб, кучли саккизликка кирса, финал йўлланмасини қўлга киритади.  Саралаш баҳслари 18:20дан бошлаб старт олади.

Таэквондо
Бугун икки нафар таэквондочимиз Рио-де-Жанейро даянига чиқади. Аёллар ўртасида 67 кг.гача бўлган вазнда Бразилияга ташриф буюрган Нигора Турсунқулова нимчорак финалда швециялик спортчи Эльвин Йоханссонга қарши баҳс олиб боради. Европалик таэквондочи бу вазнда 2-рейтингга эга. Нигоранинг дастлабки баҳси 19:00да бошланади.

Шунингдек, эркаклар ўртасида 80 кг.гача бўлган вазн тоифасида Никита Рафалович саралашни тунислик Уссама Уеслатийга қарши жанг билан бошлайди. Ҳамюртимизнинг бу беллашуви 19:45да бошланади.

Бокс
Бугун яна икки нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун ўз жангларини ўтказади.

22:00. 52 кг. Шаҳобиддин Зоиров — Йоел Сегундо Финол (Венесуэла)
22:30. 64 кг. Фазлиддин Ғоибназаров — Виталий Дунайцев (Россия)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:01, 19.08.2016.
Ўқилди: 25532 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик