Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Рио-2016 Олимпиадаси ҳақида қизиқарли фактлар

Баҳо:
+ | -

1news.uz — Айни пайтда бутун дунё спорт ихлосмандларининг нигоҳи 5 август куни Рио-де-Жанейро  бошланган олимпиа ўйинларига қаратилган. Мусобақаларда мазмунли  иштирок этаётган юртимиз спортчилари ҳам ўз мухлисларини хурсанд этмоқдалар. Энди, очилиш маросими маҳобатли Маракан стадионида ўтказилган тўрт йилликнинг энг қизиқарли спорт тадбири тўғрисидаги қизиқарли фактларга тўҳталамиз.

Рио-2016 мусобақасида 10 500 минг нафарга яқин спортчилар 42 спорт турида 306та медаллар шодаси учун кураш олиб боради.

Рио-де-Жанейрога ҳар йили 1,6 миллион нафар чет эллик сайёҳлар ташриф буюради. Рио Бразилиядаги энг кўп меҳмон кутадиган шаҳар бўлиб 2015 йилги анъанавий карнавалнинг ўзига миллион нафар сайёҳ келган.

Олимпиада ўйинларининг ўзгача жиҳати тарихда илк бор Жанубий Америкада ўтказилаётганидир. 2009 йилги мезбонлик учун курашда Рио-де-Жанейро – Чикаго, Мадрид ва Токио шаҳарларини ортда қолдириб ғолиб бўлган эди.

Мусобақа машъаласи эстафетаси шу йилнинг 21 апрелида Олипиада ватани Грециядан йўлга чиқиб, 90 кундан сўнг 5 август куни Бразилияга етиб келган.

Мусобақанинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари энг кўп футбол мухлисларини қабул қилиш бўйича рекорд қайд этган Маракана стадионида бўлиб ўтади. Ҳозирда унинг сиғими 78 000 минг томошабинга мўлжалланган бўлсада, 1950 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати финал баҳсида стадионда 173 минг томошабин иштирок этган.

Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган олимпиадада илк бор 2000 йилда туғилган спортчилар иштирок этади.  Қоидаларга кўра, мусобақаларда 2003 йилнинг 1 январигача таваллуд топган атлетлар қатнашиши мумкин бўлсада, баъзи спорт турларида ёш бўйича чекловлар мавжуд. Энг ёш атлетлар спортнинг гимнастика ва дайвинг турларида қатнашишади.

Ўз мамлакатини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган спортчилар ҳам мусобақаларда қатнашадилар. Олимпия Қўмитасининг қарорига мувофиқ, қочоқлар жамоаси Олимпиа байроғи остида иштирок этади.

Олимпия баҳсларининг барча беллашувларига 7,5 миллион дона  чипталар чиқарилган бўлиб,  уларнинг нархи $40дан тортиб, айрим сузиш мусобақалари ва очилиш маросими учун $3000гача этиб белгиланган. Томошабинлар учун энг оммабоп спорт турлари эса футбол, баскетбол, волейбол ва гандбол бўйича учрашувлардир.

Олимпиа ўйинларини ўтказиш учун 85 000 аскар ва полиция ходимлари жалб қилинган бўлиб, бу сон жиҳатидан энг кўп қўриқчилар армиясидир. Лондонда 2012 йили ўтказилган ўйинларда бу соннинг тенг ярми даражасидаги хавфсизлик ходимлари иш олиб борган эди.

Ташкилий қўмита мусобақалар олдидан Рио-де-Жанейродаги такси ҳайдовчиларига инглиз тилини ўрганиш учун  бепул онлайн курслар ташкил этди.

Олимпиа ўйинларининг шиори “Viva sua paixão” бўлиб, таржимаси “Эҳтиросларинг билан яша ” деган маънони беради.

 

Муаллиф: Элмурод ЭРМАТОВ, Андижон

Манба: 1news.uz
Киритилди: 14:41, 19.08.2016.
Ўқилди: 5533 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик